QS халқаро рейтинг агентлигининг “Глобал таълим янгиликлари (Global Education News)” хабарномасида Ўзбекистон ОТМси хақида мақола чоп этилди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти (ТИҚХММИ) яна дунё университетлари рейтингларини баҳоловчи халқаро рейтинг агентликлари эътирофида. Институтда эришилаётган натижалар QS нинг QS-GEN “Глобал таълим янгиликлари (Global Education News)” хабарномасининг 2020 йилги 2 сонида “Making history TIIAME in 2022” сарлавҳаси остидаги мақолани чоп этилиши Ўзбекистон ОТМлари учун юксак эътироф бўлди.
Мақолада, ТИҚХММИнинг QS Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё (EECA) рейтингидаги иштироки, рейтингда юқори ўринда қайд этилиши тўғрисида, 2020 йилда халқаро институтлар билан ҳамкорликда институтда 22 март -Бутунжахон сув кунига бағишланган тадбирни ташкил этилиши, ўтказилиши билан боғлиқ маълумотларни ёритилган. Шунингдек, институтда бажарилаётган халқаро грантлар, жумладан Жахон банки, USAID, Erasmus and Erasmus+ лойиҳалари ҳақида сўз юритилган. Шу билан бир қаторда институтнинг халқаро майдонларда эришаётган натижалари, илмий ишларнинг халқаро базаларда жой олиши 2019 йилда Scopus Award тақдирлаш маросимида “Breakthrough of the Year” and “Top Researcher in Agricultural Sciences” ва шу каби номинацияларга лойиқ кўрилгани келтириб ўтилган. Шу жумладан институтда ТИҚХММИ CAREC лойиҳалари асосида ташкил этилган илмий кластер ва UNESCOнинг Department of Water Diplomacy кафедралари тўғрисида сўз борган.
Эслатиб ўтамиз: QS-GEN (Global Education News) хабарномаси, шу кунгача фолият юритиб келган QS WOWNEWS журналинингмантиқий давоми бўлиб, декабрь ойида ўзининг иккинчи сонини нашрдан чиқарди.
Халқаро рейтинг фаолиятини мониторинг қилиш бўлими мутахассиси Ғ.Ғозиев ахбороти
QS-GEN (Global Education News) хабарномасида ТИҚХММИ